Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

Рамзан Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этганлиги ҳақида пост қолдирди.

1163views0replies
0

Валерий Шарифулин / ТАСС

ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга таяниб маълум қилди.
“Менга қайғули хабар етиб келди – Абдулманап Нурмагомедов бу ҳаётдан кўз юмибди. Барча чечен халқи номидан Абдулманап Нурмагомедовнинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. У бу ҳаётдан кетди, аммо ўзидан яхши ном ва муносиб ворислар қолдирди”, деб ёзган Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида.
Нурмагомедов 57 ёшда эди. У коронавирусга чалинган ва бунинг оқибатида икки томонлама пневмониянинг оғир кўринишига учраб, кома ҳолатига тушиб қолганди.
ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳабиб Нурмагомедов 22 июн куни отасининг аҳволи оғир бўлгани ҳақида хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, отаси коронавирусга чалинган, аммо "инфекция ўз асоратларини қолдирган" ва у Москвадаги касалхонада реанимацияда ётган. У дастлаб пневмония билан касалхонага ётқизилган, аммо кейинчалик инсультга учраган ва бир ҳафта комада ётган.
1163views0replies
0

Изоҳлар