Излаш
RUUZ

Жамият

Цемент маҳсулотини импорт қилишда айрим тўсиқлар олиб ташланади

Цемент маҳсулотини импорт қилишда мавжуд нотариф тўсиқлар бартараф этилади ва бу орқали мамлакат бозорларида цемент нархининг барқарорлашувига эришилади.

840views0replies
0

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Цемент маҳсулотини импорт қилишда мавжуд нотариф тўсиқлар бартараф этилади ва бу орқали мамлакат бозорларида цемент нархининг барқарорлашувига эришилади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилмоқда. 
«Цементга бўлган талабнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қоплаб берилмаётганлиги сабабли импорт цементга ҳам эҳтиёж ошмоқда. Лекин бу ҳолатда ҳам тадбиркорлар маълум қийинчиликларга дуч келмоқдалар», дейилади қўмита хабарида.
Хусусан, бугунги кунда ГОСТ 31107-2016 ва ГОСТ 10178-85 меъёрий ҳужжатлари талабларига кўра, импорт асосида олиб кирилган цемент маҳсулотини божхонада расмийлаштириш учун 28 кун лаборатория синовларидан ўтказилади ҳамда ижобий лаборатория хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ички бозорда реализация қилинади. Бунинг ҳисобига хориждан цемент маҳсулотини олиб кириш ҳажмлари олдинги давларга нисбатан сезиларни камайган.
Қўмита хабарида айтилишича, жорий йил 2 июль куни ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда цемент бозорида таклиф даражасини кўтариш ва ички бозорни услуксиз равишда цемент билан таъминлаш борасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига маҳсулот импортдаги мавжуд нотариф тўсиқларни бартараф этишга оид қарор лойиҳасини киритиш топшириғи берилди.
Шунингдек, бунда сифатсиз цемент импорт қилувчиларни жавобгарлигини кучайтириш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Маълумот учун, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида биржада барча маркали цементнинг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 502,0 минг сўмдан 797,0 минг сўмгача, яъни 59 фоизга ўсди. Нархларнинг ўсиши асосан жорий йилнинг май–июнь ойларига, яъни қурилиш мавсумининг бошланиш даврларига тўғри келган.
2020 йилнинг 26 июнь куни 1 тонна цементнинг ўртача нархи 797,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, 30 июнь кунига 728,9 минг сўмни ташкил этди (8,5 фоизга арзонлашган).
840views0replies
0

Изоҳлар