Излаш
RUUZ

Жамият

ТИВ Россия – Қозоғистон чегарасида ўзбекистонлик фуқаролар тўплангани ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Россия – Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари яқинида ўзбекистонлик фуқаролар тўплангани ҳолати юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги оператив штабининг ахбороти эълон қилинди.  

1034views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.
ТИВ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.
1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.
ТИВ шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан Россия – Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 июль куни интернет саҳифаларида «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктида бўлиб турган бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг видеомурожаати пайдо бўлган ва унда назорат-ўтказиш пунктида икки юзга яқин фуқаролар йиғилиб тургани ҳақида айтилган эди.
1034views0replies
0

Изоҳлар