Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб ўқитувчиларидан қатор мажбуриятлар олиб ташланди

Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди. 

1498views0replies
0

Иллюстрация

Адлия вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.
Шунингдек, Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан, умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa ва кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари юритилади.
1498views0replies
0

Изоҳлар