Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон нуфузли футбол мусобақасига мезбонлик қилиши мумкин

Осиё Кубоги – 2027 турнирини Саудия Арабистони, Эрон, Қатар ва Ҳиндистон билан бирга Ўзбекистон ҳам мезбонлик қилиш истагини билдирган.

1055views0replies
0

Осиё Футбогл Конфедерацияси

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2027 йилги Осиё Кубоги турнирига мезбонлик қилиш истагини билдирган. Ўзбекистон билан бирга яна тўрт федерация – Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони ва Қатар Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилган. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.
Энди ОФК ушбу федерацияларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиб, қайси давлат мезбонлик қилишини маълум қилади.
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Ҳалифа бешала давлат федерацияларига қизиқиш билдирганликлари учун миннатдорчилик билдирган ва бу Осиё Кубогининг мақоми ўсиб бораётганлигидан дарак эканлигини таъкидлаган.
«Осиё футбол оиласи номидан барча аъзо ассоциацияларимизга истак билдиргани ва футболчиларимиз, жамоаларимиз, мутасаддилар ва мухлислар учун жаҳон даражасида мезбонлик қилиш амбициясини кўрсатгани учун миннатдорлик билдираман» – деган ОФК президенти.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги – 2027 мусобақасини ўтказиш истагини билдирган беш давлатдан иккитаси – Қатар ва Эрон икки марта ушбу турнирга аввал ҳам мезбонлик қилган.
Ўзбекистон, Саудия Арабистон ва Ҳиндистон ўз тарихларида илк маротаба Осиё футболидаги нуфузли мусобақага мезбонлик қилиши мумкин.
1055views0replies
0

Изоҳлар