Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда халқаро террорчи ташкилот тарафдорлари қўлга олинди

Тошкент шаҳрида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчи ташкилотининг 11 нафар аъзоси қўлга олинди.

1665views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ДХХБ, ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказган операция вақтида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” (“ТЖК”, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилиб, Ўзбекситон ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) халқаро террористик ташкилотининг бир гуруҳ тарафдорлари фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти юритувида бўлган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги 8 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.
Хабарда айтилишича, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган “ТЖК” жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида махфий гуруҳ тузишган ва ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган. Шунингдек, “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.
Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
ИИВ фуқаролар, айниқса ёшларни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмаслик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик, уларни сақламаслик ва тарқатмасликка чақирган.
1665views0replies
0

Изоҳлар