1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
29 июнь 2020 г. 2117 0

Карантин даражаси бўйича туман ва шаҳарлар рўйхати янгиланди

Тошкент «сариқ» ҳудуд, Фарғона вилояти - «яшил» ҳудуд бўлиб қолмоқда. Қолган ҳудудларда эса ўзгаришлар бўлган.

Карантин даражаси бўйича туман ва шаҳарлар рўйхати янгиланди
Фото: Sputnik

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эпидемиологик хавфсизлик даражаси бўйича Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг 26 июнь ҳолатидаги рўйхатини эълон қилди.

Тошкент шаҳри

Барча туманлар «сариқ» ҳудудда: Бектемир, Мирзо-Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яккасарой туманлари.

Тошкент вилояти

«Қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ҳамда Тошкент туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманлари.

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари.

Хоразм вилояти

«Қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри, Хонқа тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Боғот, Урганч ва Хазорасп туманлари.

«Яшил» ҳудуд: Хива шаҳри, Тупроққалъа, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хива, Шовот, Янгибозор ва Гурлан туманлари.

Сурхондарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Денов тумани, Музработ тумани, Шўрчи тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани.

«Яшил» ҳудуд: Сариосиё тумани, Термиз тумани, Ангор тумани, Узун тумани, Қизириқ тумани, Бандихон тумани, Олтинсой тумани, Шеробод тумани.

Самарқанд вилояти

«Қизил» ҳудуд: Нарпай тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳар, Самарқанд тумани, Паяриқ тумани, Тайлоқ тумани, Каттақўрғон тумани, Ургут тумани.

«Яшил» ҳудуд: Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани, Каттақўрғон шаҳри, Пастдарғом тумани, Иштихон тумани, Оқдарё тумани, Жомбой тумани.

Сирдарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри.

«Сариқ» ҳудуд: Боёвут тумани, Ховос тумани.

«Яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Янгиер шаҳар, Сардоба тумани.

Наманган вилояти

«Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Норин тумани, Поп тумани, Уйчи тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Наманган тумани, Тўрақўрғон тумани, Чуст тумани.

«Яшил» ҳудуд: Чоpтоқ тумани, Мингбулоқ тумани, Косонсой тумани.

Навоий вилояти

«Қизил» ҳудуд: Заpафшон шаҳри.

«Сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри.

«Яшил» ҳудуд: Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Конимех тумани, Учқудуқ тумани, Хатирчи тумани.

Қашқадарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Чироқчи тумани, Китоб тумани, Мубоpак тумани.

«Яшил» ҳудуд: Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳамда Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Косон, Касби, Миришкор, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Яккабоғ туманлари.

Бухоро вилояти

«Қизил» ҳудуд: Вобкент тумани, Ғиждувон тумани, Жондор тумани, Шофиркон тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри.

«Яшил» ҳудуд: Бухоро тумани, Олот тумани, Когон шаҳар, Қоракўл тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани.

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри.

«Яшил» ҳудуд: Амударё, Беруний, Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош, Тахтакўпир, Бўзатов ва Хўжайли туманлари.

Андижон вилояти

«Сариқ» ҳудуд: Балиқчи тумани, Пахтаобод тумани

«Яшил» ҳудуд: Хонобод ва Андижон шаҳарлари ҳамда Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Асака, Андижон ва Избоскан туманлари.

Жиззах вилояти

«Қизил» ҳудуд: Шароф Рашидов тумани.

«Яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар