Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлди, икки киши ҳалок бўлган

«КамАЗ» иштирокида содир бўлган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган.

1643views0replies
0

ФВВ

Бугун, 18 июнь куни соат 05:52да Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино 1-даҳасида «КамАЗ» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ва темир-бетон бордюрига урилиши натижасида ёнғин содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль салонида ёнғин содир бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи олинган жароҳатлар сабабли воқеа жойида вафот этган.
Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари воқеа жойига соат 05:56да етиб борган ва ёнғин 06:18да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, ҳодиса рўй берган вақтда реклама устуни ёнида ёш йигит бўлган. У олган жароҳатлари билан касалхонага олиб борилган, аммо шифокорлар ёрдамига қарамай вафот этган.
1643views0replies
0

Изоҳлар