Жамият

Тошкентдаги Versal ресторани 3.47 млн долларга сотилди

Пойтахтдаги энг йирик ресторанлардан бири онлайн-аукционда 14 дақиқа ичида сотилган.

Тошкентдаги Versal ресторани 3.47 млн долларга сотилди
Фото:tashkent.wed-expert.com

Тошкентдаги Versal ресторани аукционда сотилди. Бу ҳақда давлат активларини бошқариш агентлигининг сайтида хабар берилмоқда.

 

Аукцион ғолиби DIAMOND DRINKS CO МЧЖ бўлган. Компания бошланғич нархи 34.6 млрд сўм бўлган ресторан учун 35.3 млрд сўм таклиф қилган. Аукцион 14 дақиқа давом этган.

 

Аввалроқ давлат активларини бошқариш агентлиги Шайхонтоҳур туманида жойлашган Versal ресторанини аукционга қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Бино майдони 6585 квадрат метрни ташкил қилади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31545(+241)
Соғайганлар22992(+0)
Вафот этганлар202(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31545(+241)
Соғайганлар22992(+0)
Вафот этганлар202(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ