Криминал

Андижон шаҳар ИИО ФМБ ва ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиқлари лавозимларидан озод этилди

ИИВ Андижон ИИБ ходимлари томонидан калтакланган йигитнинг вафот этгани ҳолати юзасидан расмий баёнот берди.

Андижон шаҳар ИИО ФМБ ва ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиқлари лавозимларидан озод этилди
Фото:UzNews.uz

ИИВ хабарига кўра, 30 май куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, иш юритувидаги ариза юзасидан ички ишлар бўлимига  фуқаро А. Абдукаримов олиб кетилган. 

 

Шундан сўнг, Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига баданидаги оғир тан жароҳатлари билан ётқизилган. Унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, А. Абдукаримов 11 июнь куни вафот этган.

 

Олдин хабар берганимиздек, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ИИОнинг 3 нафар ходимларига нисбатан ЖКнинг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),  234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддалари (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқарога нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов жараёнида ўрганилади”, – дейилади ИИВ хабарида.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланиб, ўтказилган текширув хулосасига кўра, фуқаро А.Абдукаримовнинг ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб турилганлиги ва бошқа ноқонуний ҳолатлар бўйича бир қатор ходимларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Хусусан, жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан бўшатилган.

 

Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.

 

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчига хиёнат қилган ҳеч бир ходим кечирилмайди”, – деб таъкидланмоқда ИИВ баёнотида.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31545(+241)
Соғайганлар22992(+0)
Вафот этганлар202(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31545(+241)
Соғайганлар22992(+0)
Вафот этганлар202(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ