Излаш
RUUZ

Туризм

Ўзбекистонда поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди

Транспорт вазирлиги ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

2180views0replies
0

Ўзбекистон темир йўллари

Фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди.
15 июндан бошлаб барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги йўналишларда поездларининг қатновлари йўлга қўйилади:
•  Тошкент – Бухоро – Тошкент;
•  Тошкент – Термиз – Тошкент;
•  Тошкент – Хива – Тошкент;
•  Тошкент – Нукус – Тошкент;
•  Андижон – Хива – Андижон;
•  Андижон – Бухоро – Андижон;
•  Андижон – Термиз – Андижон.
Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг ҳам қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.
Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.
Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.
2180views0replies
0

Изоҳлар