Излаш
RUUZ

Коронавирус

13 июнь давомида Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 97тага кўпайди

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4966 нафарга етди.

1531views0replies
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги аниқланган 97 ҳолатдан 85 таси — карантин муассасаларида, 5 таси — аҳоли орасида (шундан 3 таси Қорақалпоғистонда, 2 таси Тошкент шаҳрида), 7 таси — халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.
 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1531views0replies
0

Изоҳлар