Излаш
RUUZ

Жамият

Қатор хорижий авиакомпаниялар Ўзбекистонга парвозларни тиклашга тайёр эканликларини билдирди

Бир қанча авиаташувчилар коронавирус пандемияси фонида республикага бўлган парвозларни қайта тиклашга тайёр эканликларини билдирди.

1275views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, «Сибир» каби қатор авиакомпания ва Uzavia вакиллари иштирокида ўтган онлайн-конференцияда халқаро авиақатновларни қайта тиклашга тайёр эканликлари билдирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
«Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдор. Бу ўз навбатида, президентимиз таъкидлаганларидек, давлатлар ўртасида сайёҳлик ва экспортнинг ривожланишига, инвестициялар оқимининг кучайишига олиб келади», - деган Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Равшан Исмаилов.
Учрашувда сўзга чиққан хорижлик шериклар ўз таклиф-мулоҳазалари орқали Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклашга ҳар жиҳатдан тайёр эканликларини билдиришди.
Ўз навбатида «Ўзавиация» агентлиги ва Uzbekistan Airports АЖ ҳам келгусидаги режаларни амалга ошириш механизмларини янада мустаҳкамлаш, пандемия шароитида барча талабларга риоя қилган ҳолда ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўз фикрларини баён қилишди.
1275views0replies
0

Изоҳлар