Излаш
RUUZ

Коронавирус

Бугун кун давомида юртимизда 103 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилган

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 4600 дан ошди.

1558views0replies
0

Транспорт вазирлиги

10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4623 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин муассасаларида, 9 нафари эса аҳоли  орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бугун кун давомида мамлакатимизда 103 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан карантин муассасаларида  – 64 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент вилоятида  – 11, Тошкент шаҳрида –7 , Сирдарё вилоятида – 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида –2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан) жами  27 нафар ва 12 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 3532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 
Ҳозирда юртимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида даволанаётган  1072 нафар бемордан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1558views0replies
0

Изоҳлар