Излаш
RUUZ

Реклама

AKFA университетида қабул жараёнлари 15 июлга қадар давом этади

AKFA университетининг 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 15 июлига қадар узайтирилди ва тўлиқ онлайн тартибда амалга оширилади.

3496views0replies
0

Кириш имтиҳони шу йилнинг 29 июл санасига белгиланган. Қабул жарёнининг муҳим саналари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жорий ўқув йилида таълим маскани 100 нафар маҳаллий  талабани қабул қилади, қувонарлиси ушбу йилда кириш имтиҳонида юқори балл олган  42 нафар талабаларга тўлов контракт суммаси учун 10% дан 100% гача чегирмалар тақдим этилади. 2020/2021 ўқув йилида фақат тиббиёт ёналиши учун ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Университетга кириш иштиёқидаги талабалар ҳаволаси орқали онлайн тарзда ариза топширишлари мумкин.
Қабул жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат;
 шаҳодатнома ёки диплом; 
 диплом олинмаган бўлса, ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома;
- IELTS (минимум 5.5 балл) ёки TOEFL эквиваленти. 
Шунингдек, AKFA университети ҳозирги кунда CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятни ва кўплаб аризачиларнинг мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда, IELTS ёки TOEFL сертификатига имтиҳон топширишда қийинчиликка дуч келаётган ёки ҳозирча ҳеч қандай инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатга эга бўлмаган талабалар учун инглиз тилидан ички имтиҳон ташкил этади. Ички инглиз тили имтиҳони бўйича батафсил қуйида берилган ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ҳозирги кунда AKFA университетида 152 нафар, хусусан, 16 нафар кореялик талаба таҳсил олмоқда.
Бошқа тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумотни университетнинг расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ёзишингиз мумкин:
Реклама ҳуқуқлари асосида
3496views0replies
0

Изоҳлар