Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар Ўзбекистонда ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ҳафтанинг илк кунларида айрим вилоятларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади.

1320views0replies
0

Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 8 июнь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида об-ҳаво нобарқарор бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.
Ўзбекистоннинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +28…+33 атрофида бўлади. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин.
9-10 июнь кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат фонининг қулай бўлиши кутилмоқда, кечаси - +15…+20 даража, кундузи - +30…+35 даража атрофида бўлади.
9 июнь куни шамолли об-ҳаво сақланиб туради, айрим жойларда шамолнинг шиддати секундига 18-20 метргача етиши мумкин.
Кейинчалик ҳафтанинг охиригача об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат яна аста-секин кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб кундузи +34…+37 даражагача етади.
1320views0replies
0

Изоҳлар