5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3987 (+22) нафарни ташкил этмоқда.
Янги ҳолатларнинг ўн бештаси Тошкентда қайд этилган. Хусусан, 8 - аҳоли орасида, 4 - касалланганлар билан мулоқотда бўлган кишиларда, 3 - хориждан келган фуқароларда.
Шунингдек, касаллик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган (Сирдарё вилоятида - 2, Тошкент вилоятида - 1).
Яна битта ҳолат Наманган вилоятида аҳоли орасида, иккитаси Тошкент вилоятида, қолган иккитаси карантин марказида қайд этилган.