ФВВ хабарига кўра, 4 июнь куни соат 04:12да Яшнобод туманидаги «Карвон Йўли» хусусий корхонасига қарашли битум эритиш бассейнида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига 7та ёнғин-қутқарув техникаси соат 04:22да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 06:05да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 600 квадрат метр майдонда эритма сақич (битум) ёнган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.