Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар фаолияти қайта тикланади — талаблар

15 июнь кунидан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда умумий овқатланиш жойларига ишни қайта бошлашга рухсат берилади.

1740views0replies
0

Facebook

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра, 15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда умумий овқатланиш жойларига ишни қайта бошлашга рухсат берилади.
Бунда кафе ва ресторанлар қуйидаги талабларга амал қилишлари шарт:
- банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
- фаолиятни 8:00дан 23:00га қадар ташкил этиш;
- столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
- бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
1740views0replies
0

Изоҳлар