Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғона вилоятида поезд 12 ёшли болани уриб юборди

Йўловчи поезди пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган болани уриб юборган.

1137views0replies
0

ИИВ

30 май куни соат 11:45да Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчисидан «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида бахтсиз ҳодиса рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, электровоз машинисти С.Ш. «Андижон-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поездида пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж.ни уриб юборган.
Фуқаро З.Ж. жароҳатлар билан туман шифохонасига олиб борилган. Лекин тиббий муолажаларга қарамасдан 2 июнь куни шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1137views0replies
0

Изоҳлар