Излаш
RUUZ

Реклама

VECTOR 410: ғалла ўрадиган фасл учун юқори сифатли илғор қишлоқ хўжалиги техникаси

Мукаммаллаштирилган янги авлод комбайни - ҳосилни йиғиб олиш яна ҳам самарали ва тежамкор бўлади.

1690views0replies
0

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ «Ростселмаш» заводи билан ҳамкорликда умумий маҳсулот тақдим этди - юқори унумдорликка эга ғалла ўрадиган VECTOR 410 комбайни.
Комбайннинг асосий афзалликлари:
- ёқилғи сарфининг ўртача миқдори — 1,9 л/т
- қулай, эргономик иш жойи
- двигатель кучи — 210 от кучи
- бункер ҳажми — 6 000 литр
- ҳамёнбоп нарх
VECTOR 410 аграр соҳасида юқори сифатли ғалла ўрадиган машина ҳисобланади. Мазкур мукаммаллаштирилган янги авлод комбайнларига икки йиллик кафолат берилади. Ушбу муддат вақтида бепул техник хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи мукаммаллаштирилган комбайн ромлари учун 10 йиллик кафолат беради.
VECTOR 410 комбайнининг нархи 9.1 фоизга арзонлашган. Аввал ушбу техника нархи 1 078 125 000 сўм (15 фоиз ҚҚС билан) бўлган бўлса, ҳозирда унинг нархи — 981 959 780 сўм (15 фоиз ҚҚС билан).
VECTOR 410 комбайнини сотиб олиш учун бешта асосий сабаб:
1. Молиялаштириш бўйича қулай таклиф. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ вакиллари сизга ўз таклифлари ва қулай молиялаштириш ҳақидаги маълумотларни тақдим этишади.
2. Илғор ишлаб чиқариш. 800 мм диаметрли дунёдаги энг катта инерцион барабан ҳосилни йиғиб олишда ажойиб сифат билан таъминлайди. Бундан ташқари, юқори унумдорликка кафолат беради (соатига 13.5 тонна).
3. Ҳосил сифатига кафолатланган ишонч. Яқинда ўтказилган ички тадқиқот ҳосил VECTOR 410 комбайни билан ўрилганида катта йўқотиш ва бузилишлар бўлмаганини кўрсатди.
4. Эргономик бошқарув ва хизмат кўрсатиш. VECTOR 410 комбайнини бошқарадиган операторнинг иш ўриндиғи ишлаш учун барча зарур қулайликлар билан жиҳозланган.
5. Турбодизель двигателининг тежамкорлиги. Ёқилғи нархи - комбайн учун муҳим омиллардан бири. VECTOR 410 бошқа комбайнлардан фарқли равишда, ёқилғи сарфининг паст кўрсаткичларига эга - бир тонна бошоқли экинлар учун 1.8-2.5 литр.
Ҳосилни йиғиб олиш мавсуми учун илғор қишлоқ хўжалиги техникасини танланг. Сиз бу комбайнни танлаб, ҳам нархда, ҳам сифатда ва вақт тежамкорлигида ютасиз.
Батафсил маълумот учун: +99871 200-48-00
Instagram: @uzagrotech
Telegram: t.me/uzagrotech
Реклама ҳуқуқлари асосида
1690views0replies
0

Изоҳлар