Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда аҳоли орасидан COVID-19 билан касалланганлик бўйича янги ҳолатлар аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган кишилар сони 3468 нафарга етди.

1864views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3468 (+5) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги ҳолатларнинг тўрттаси Тошкентда, яна биттаси Тошкент вилоятида қайд этилган.
Тошкентдаги иккита ҳолат аҳоли орасида, яна иккитаси эса карантин марказларида аниқланган. Қолган 1 нафари Тошкент вилоятида карантинда бўлган.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 2773 нафар фуқаро соғайган. Касалхоналарда эса 731 нафар киши даволанмоқда.
1864views0replies
0

Изоҳлар