Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси 2 ёшли болани босиб кетди

Бола олинган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

1098views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 27 май куни соат 09:00да Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Искана қишлоғида ЙТҲ содир бўлган.
22 ёшли Damas ҳайдовчиси Н.Т. қишлоқнинг ички йўлидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда икки ёшли бола — С.М.ни босиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган С.М. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1098views0replies
0

Изоҳлар