Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Nexia ва Lacetti тўқнашуви: 2 нафар фуқаро вафот этган, 5 нафари эса оғир жароҳатланган — видео

Бухоро вилоятида Nexia ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси  вафот этган.

1341views0replies
0

tergov.uz

19 май куни соат 13:30 да 31 ёшли М.Ж. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида Бухоро вилоят Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 39 ёшли Н.Т. нинг бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақида ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида, Nexia автомашинасининг йўловчиси 19 ёшли З.Н. ҳодиса жойида, ҳайдовчи М.Ж. эса тиббиёт бирлашмасида вафот этганлар. Бундан ташқари, ҳар икки автомашинадаги 6 нафар йўловчилардан 5 нафари “оғир” тан жароҳати, бир нафари эса “енгил” тан жароҳати олган, уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
1341views0replies
0

Изоҳлар