Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 2800дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича 11та янги ҳолат қайд этилди.

1535views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 11 нафар фуқарода аниқланган.
Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.  
19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 нафарни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда юртимизда 2314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, 475 нафар бемор даволанмаётгани, улардан 6 нафарининг аҳволи оғирлиги маълум қилинмоқда.
1535views0replies
0

Изоҳлар