Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда яна ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1494views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 16 май куни айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳарорат +20...+25 даража атрофида бўлади.
17 май куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Кечга бориб Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи томондан навбатдаги нам ҳаво оқими кира бошлайди.
Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади.
1494views0replies
0

Изоҳлар