Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирус инфекцияси билан касалланган яна бир киши вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган ўн биринчи бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

1719views0replies
0

UzNews.uz

Фуқаро 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.
Ушбу бемор сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган.
Қайд этилишича, фуқаро шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган.
"Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган", — дейилади хабарда.
Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
1719views0replies
0

Изоҳлар