Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lacetti билан тўқнашиб кетган мотороллер ҳайдовчиси вафот этди

Йўл-транспорт ҳодисаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган.

1178views0replies
0

tergov.uz

11 май куни соат 16:30да Сурхондарё вилоятида 36 ёшли А.Р. Lacetti русумли машинасида ҳаракатланиб кетаётганида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, мотороллер билан тўқнашган.
ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, ҳодиса натижасида мотороллер ҳайдовчиси 38 ёшли К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
1178views0replies
0

Изоҳлар