Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент шаҳри "сариқ" тоифадаги ҳудудлар қаторига киритилди

Республика махсус комиссияси карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги Қарорни қабул қилди.

1938views0replies
0

UzNews.uz

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳри коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда "сариқ" тоифадаги ҳудудлар қаторига киритилди.
Шу муносабат билан, 8 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида:
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари фаолияти;
- заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти; 
- автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
- ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
- йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.
Шунингдек, Тошкент шаҳридан ташқари "сариқ" тоифадаги ҳудудлар қаторига  Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари киритилди.
1938views0replies
0

Изоҳлар