Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўнинчи ўлим: яна бир коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган яна бир бемор вафот этди.

1471views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, наманганлик М. шу йилнинг 20 апрелида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилоят филиали реанимация бўлимига юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси билан ётқизилган.
Ёндош касалликлари ҳисобига у қарийб икки ҳафта давомида  сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда  “Covid-19”  инфекцияси ҳам аниқланган. 
29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ушбу бемор (эркак) бош мия фалажи, иккиламчи камқонлик оғир даражаси, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби қатор ташхислари билан даволанган. 
Бироқ мутахассисларнинг тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
1471views0replies
0

Изоҳлар