Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзгидромет шторм огоҳлантириш эълон қилди

1-2 май кунлари республика бўйлаб кучли ёмғир ёғади ҳамда момақалдироқ бўлади, шамол шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин.

1747views0replies
0

Евгений Чубко

Ўзгидромет хабарига кўра, 1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.
1 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
2 май куни республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор
1747views0replies
0

Изоҳлар