Излаш
RUUZ

Жамият

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2003views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 апрель куни Ўзбекистоннинг катта қисмида иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат куннинг ярмига келиб 34 даражагача, жануб ва чўл зонасида 37 даражагача исийди.
Республиканинг шимолий туманларига навбатдаги нам ҳаво оқими киради ва кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади.
27 апрель куни кечаси ва 28 апрель куни эрталаб республиканинг шимолий туманларида ёмғир давом этади, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда.
28 ва 29 апрель кунлари кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида 29 апрель куни кечга бориб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даражани ташкил қилади.
30 апрель ва 1 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 2 майда эса икки кунлик танаффусдан сўнг, яна ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади.
2003views0replies
0

Изоҳлар