Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда илк тадбиркорлик олий таълим муассасаси ташкил этилди

TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

1376views0replies
0

TEAM University

Қарорга мувофиқ, TEAM университети ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.
Ҳужжатга кўра, тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш университетнинг вазифаларидан биридир.
Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий ОТМлар билан биргаликда таъминланади.
Таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
1376views0replies
0

Изоҳлар