Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тўртинчи ўлим: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бемор вафот этганини хабар қилди

Коронавирусга чалинган 59 ёшли фарғоналик бемор аёл ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди.

1508views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.
Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. 
Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. 
Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.
1508views0replies
0

Изоҳлар