Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси бир кунда вафот этди

Қашқадарё вилоятида девор ёрилиб кетиши оқибатида, бир оиланинг уч нафар аъзоси вафот этди, яна бир аъзоси эса оғир аҳволда.

57239views0replies
0

UzNews.uz

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида уч нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлди.
Маълум бўлишича, ҳожатхона ёнидан янги чуқур ковланаётган вақтда ўртадаги девор ёрилиб кетган ва натижасида 48 ёшли Қ.Э., 44 ёшли Б.О. ва 20 ёшли Х.Д. воқеа жойида вафот этишган. 16 ёшли Х.Ҳ. оғир аҳволда Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган.
Фуқаро Х.Ҳ.га “Заҳарли газдан ўткир заҳарланиш ўта оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Ўпка шиши. Аспирацион синдром. Ўткир нафас етишмаслиги. Ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги. Токсик кома” ташхиси қўйилган.
57239views0replies
0

Изоҳлар