Излаш
RUUZ

Жамият

Паспорт масалалари ва автомототранспорт воситаси давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан белгиланган вақтда ўтказилмагани учун жарима солинмайди

24 март кунидан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолияти, шунингдек, йўл ҳаракати давлат хавфсизлиги хизмати вақтинчалик тўхтатилади.

1486views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамовнинг кўрсатмасига кўра, Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан 2020 йил 24 март кунидан бошлаб алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шу жумладан юридик шахсларни қабул қилиш, шунингдек, маъмурий амалиёт, имтиҳон олиш, шунингдек,тилни амалга ошириш вақтинча тўхатилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Кечиктириб бўлмас ҳолатларда (паспорт, прописка, виза, маъмурий амалиёт, имтиҳон олиш, автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказиш масалалари) фуқароларни қабул қилиш ички ишлар органи раҳбарининг рухсати асосида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда махсус ажратилган хоналарда амалга оширилади.
2020 йил 24 март кунидан кейин паспорт, яшаш гувоҳномаси олиш, алмаштириш, пропискани расмийлаштириш, виза ва яшаш гувоҳномаси муддатини узайтириш масалалари юзасидан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этишни режалаштирган ва вақтинчалик қабул тўхтатилганлиги муносабати билан мурожаат қила олмаган шахслар паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган, деб ҳисоланмайди ва уларга маъмурий чора кўрилмайди.
Шу билан бирга автомототранспорт воситаларини белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказа олмаган, жарималарни ўз вақтида тўлай олмаган ҳайдовчилар вақтинча жаримага тортилмайди.
1486views0replies
0

Изоҳлар