Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонлик мутахассислар коронавирусни аниқлаш учун тест тизим ишлаб чиқди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари COVID-19 коронавирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиқди.

1685views0replies
0

mininnovation.uz

Олимлар инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан, бундан тахминан бир ой олдин тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлашди, дейилади вазирликнинг расмий сайтида. Тест системаси COVID-19 вируси геномининг уч участкасининг ПЦР усулидаги таҳлилга асосланган ва бу ўзбек олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системасининг хусусияти бўлиб, ҳозирги кунда хизматларимиздаги мавжуд бўлган тестлар фақат бир участка таҳлилига асосланган.
“Бизнинг тўпламимиз ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилди, — дейди ишлаб чиқарувчилардан бири, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев. — ЖССТ тавсияларига кўра, биринчи навбатда коронавирус тести асосий синов сифатида амалга оширилади ва кейин уни тасдиқлаш учун COVID-19 геномининг яна иккита қисмида тест ўтказилиши керак. Якуний босқич аниқланган штаммни тартиблашдан иборат, бу вируснинг мутация даражасини аниқлаш учун муҳимдир, чунки бошқа тез тарқаладиган вируслар туфайли COVID-19 вируси мутацияларга учрайди“.
Хабар берилишича, маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилган.
“Кейинги босқичда тест тизимимизни рўйхатдан ўтказишимиз керак ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз мумкин бўлади, — дейди Илғор технологиялар маркази директори Шаҳло Турдиқулова. — Бизнинг марказимиз диагностика тест системаларини ишлаб чиқариш учун махсус участкасига эга. У ерда бизнинг стартапчиларимиздан бири —“Биотестлаб“ жамоаси ишлайди. Стартап ёш, лекин биз бундай ишлаб чиқаришда тажрибага эгамиз“.
Мазкур тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унда катта қисмда вирус тўпланади. Сўнгра вирус РНКси олинади, ДНК шаклига ўтказилади ва ПЦР таҳлили амалга оширилади — бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади.
“Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади“, — дея қайд этилган хабарда.
1685views0replies
0

Изоҳлар