Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, “Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, “Қамчиқ” довонида вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди.
“Ҳозирги вақтга келиб, хавфли вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди“, - дейилади хабарда.
Бунда, Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.
“Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали вирус тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз“, - дея қайд этилган хабарда.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш