Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тошкентда янги инвестициялаш объекти пайдо бўлади

Пул доимо ишлаши керак, деб ҳисоблайдиган кишилар учун яқинда Aviapark бизнес-марказидаги кўчмас мулк сотуви очилади. Бизнес-марказ First Development Group (FDG) компаниясининг бешинчи лойиҳасидир.

1653views0replies
0

Aviapark бизнес-маркази “Машинасозлар” метро бекати яқинида жойлашади. Лойиҳада кафетерийлар, фитнес-зал ва коворкинг, шунингдек, тўртта юқори тезликка эга лифт ва 120та автомобилни сиғдира оладиган учта автотураргоҳ назарда тутилган.
First Development Group бизнесини ривожлантириш ва стратегик режалаштириш бўлими раҳбари Улуғбек Солиҳов объект нима учун инвестиция киритишда фойдали бўлишининг бешта сабабини маълум қилди.
1. Фойда
Ўзингиз учун ёки ижарага бериб пул топиш учун жой излаяпсизми, муҳим эмас – кўчмас мулк доимо фойдали инвестиция бўлади. Тошкентда амалий ҳаёт фаол, бу дегани офисларнинг нархи тушиб кетмайди. Вазиятдан фойдаланиб, нархлар ошиб кетишидан аввал, сотув бошланганидан кейиноқ Aviapark бизнес-марказидан жой харид қилишни тавсия қиламан.
2. Йўловчиларнинг катта оқими
“Машинасозлар” метро бекати ва гавжум йўл – кўчмас мулк йўқолиб қолмаслигининг кафолати. Етказиб берувчилар, ҳамкорлар ва мижозлар офисингизни осонлик билан топишади. Ҳатто пик соатларда ҳам ходимларга ишга етиб олиш қулай бўлади.
3. Одамлар талабини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган концепция
Aviaparkʼда сифатли дам олиш учун шароитлар бўлади. Лойиҳада катта фуд-корт, дўкон ва фитнес-марказ учун ҳудуд ажратилган. Иш вақтида ўзингизга вақт ажрата олиш имконияти профессионал қийналиш хавфини камайтиради. Aviaparkʼда алоҳида эҳтиёжлари бор кишилар учун тўсиқсиз муҳит яратилиши ҳам муҳим жиҳатдир.
4. Aviaparkʼдаги кўчмас мулк барчасига тўғри келади: йирик компаниялар, кичик ижарачилар, стартапчилар ва хусусий тадбиркорлар
Инвестиция киритишда кўчмас мулк талаб билан фойдаланиладими ёки йўқлигини тушуниш муҳим. FDG меъморлари турли ижарачиларнинг талабларини ҳисобга олишган. Ҳудуд аввало кенг деразали ва кондиционерлаш тизимигача ўйлаб чиқилган катта open spaceʼни тақдим қилади. Бу кўп ходимларга эга компаниялар учун жуда мос келади. Вентиляция ва сув ўтказиш тизими шундай лойиҳалаштирилганки, кичик корхоналарда бир-бирига яқин бўлганликлари учун ноқулайлик юзага келмайди.
5. FDG – бу янги таклифларга очиқ бўлган компаниядир
Ҳар бир мижоз индивидуал бўлиб, мос ёндашувни талаб қилади. Айнан шу сабабли биз FDGʻдан кўчмас мулк харид қилишни максимал даражада енгил қилишга ҳаракат қиляпмиз. Шунга ўхшаш ёндашувни биз бизнес бўйича ҳамкорларимизга қўллаймиз. Агар сиз FDG офисига янги таклиф ва инновацион ғоя билан келсангиз, биз буни муҳокама қилишга тайёрмиз.
Биз билан боғланиш учун:
Сайт: fdg.uz
Telegram: t.me/fdguz
Instagram: @fdg_uz
Савдо бўлимининг телефон рақами: (+998) 78−150−55−11
Реклама ҳуқуқлари асосида
1653views0replies
0

Изоҳлар