Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Мирзо-Улуғбек туманидаги уй-жойлар қурилиши билан танишди — фото

Уй-жойлар 2020 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.

1486views0replies
0

president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Мирзо-Улуғбек туманининг Авайхон маҳалласида 1120та хонадондан иборат 17та кўп қаватли уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган. Бугунги кунда 5та турар жой қад ростлаб, ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Барча уйларни 2020 йил сентябрда фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Ташқи деворлар базальт материали билан қоплангани об-ҳаво таъсирини камайтириб, хонадонларнинг қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.
Шавкат Мирзиёев маҳаллий материалларни кўпроқ ишлатиб, уйларнинг нархини арзон қилиш, уларни турли соҳа вакиллари билан бирга кам таъминланганларга ҳам ажратиш бўйича кўрсатмалар берди. Кредит муддатини узайтириш, ижарага бериш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
"Шаҳарларда одамлар коммунал хизматлар сифатсизлигидан норози. Биноларни эксплуатация қиладиган барқарор ташкилотлар, малакали кадрлар етишмайди. Янги объектлар эски тармоқларга улаб қўйилади. Бутун квартал бирданига узоқдаги станциядан иситилади. Аслида, ақл билан қилинса, коммунал тўловларни 50 фоизгача арзонлатиш мумкин", - деган Шавкат Мирзиёев.
Янги мавзеда автоном иссиқлик станцияси қуриш, иморатларни эксплуатация қиладиган ва сифатли хизмат кўрсатадиган замонавий ширкат ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.
Ҳудудда яна бир нечта 9, 16 ва битта 25 қаватли турар жой барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳада замонавий қурилиш нормалари билан бирга миллий қадриятларимиз, турли маросимлар учун қулайликлар ҳам инобатга олинган. Барча уйларни 2020 йил сентябрда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Бундан ташқари, мактаб, болалар боғчаси, дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, кўп қаватли автотураргоҳ барпо этилиши лойиҳалаштирилган.
1486views0replies
0

Изоҳлар