Коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилганидан ва САРС белгилари йўқлиги тасдиқланганидан сўнг, йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.