Ҳодисалар

Андижондаги газ қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берди

Содир бўлган ҳодиса оқибатида шаҳобча ишчиси жароҳатланган, 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Андижондаги газ қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берди
Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:10 ларда Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасида 32 ёшли Ш.О.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида портлаш юз берган.

 

Портлаш натижасида шаҳобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, портлаш оқибатида 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

 

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуйилаётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ