Общество

Ўзбекистон Украина билан темир-йўл қатновларини тиклайди

“Тошкент-Харков-Тошкент” йўналишидаги темир-йўл қатновларини тиклаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Украина билан темир-йўл қатновларини тиклайди
Фото:mift.uz

Украинанинг инфратузилма вазирлигида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ва “Тошкент-Харков-Тошкент” бўйлаб темир йўл линиясини тиклаш масаласига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати.

 

Бу ҳақда жорий йилнинг 20 февраль кунидан 22 февралга қадар Киев шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина бизнес-форумида маълум бўлди.

 

Тадбирда иштирок этиш икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиш ва истиқболли қўшма инвестиция лойиҳалари ва ўзаро манфаатли савдо битимларини ишлаб чиқиш орқали ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича мавжуд имкониятларини ўрганишга имкон берди“, - дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилди – бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13591(+594)
Соғайганлар8030(+178)
Вафот этганлар63(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13591(+594)
Соғайганлар8030(+178)
Вафот этганлар63(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ