Излаш
RUUZ

Жамият

Uzbekistan Airways Наврўзга 50% гача чегирмалар эълон қилди

«Uzbekistan Airways» Наврўз байрами муносабати билан республика бўйича барча қатновларга 50% гача чегирмалар эълон қилади.

1393views0replies
0

UzNews.uz

Авиакомпаниянинг хабарига кўра, қуйидаги чегирмалар 2020 йил 21 мартдан 23 мартгача амал қилади:
- индивидуал йўловчилар учун – 30%;
- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, талабалар ва ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;
- оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;
- нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;
- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50%.
“Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади”, ‒ дейилади хабарда.
1393views0replies
0

Изоҳлар