Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Отатурк хотирасига ҳурмат бажо келтирди — фото

Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

1556views0replies
0

president.uz

Президент мажмуа музейи билан ҳам танишиб, мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи президенти бўлган. Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган.
1556views0replies
0

Изоҳлар