Жамият

Ўзбекистоннинг 10та ОТМларида ректорлар ўзгарди

“Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг 10та ОТМларида ректорлар ўзгарди
Фото:president.uz

Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилишича, қарорга мувофиқ, қуйидагилар:

 

• Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдугани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Баходир Бойпулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

 

• Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шухрат Ахмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

 

• Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

 

• Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Мамиржон Юсупович Атаджанов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.

 

• Абдуллажон Кадирович Хамракулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ