13 февраль куни соат 21:00да 24 ёшли Х.М. Nexia-3 русумли машинасида 3 нафар йўловчи билан “Андижон-Асака” автомобиль йўлида кетаётганида, йўл четида турган 27 ёшли А.Н.нинг Зил-130 русумли юк машинасига урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси 24 ёшли И.Ж.лар ҳодиса содир бўлган жойда, қолган йўловчилар эса - 24 ёшли М.Б. ва 20 ёшли Н.П.лар шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.