Жамият

ДХХ 400 минг доллар ва 4,1 млн. рублни ноқонуний тарзда хорижга олиб кетаётганларни қўлга олди (Видео)

Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўшни давлатга кўп миқдордаги валюта олиб чиқиб кетаётганлар аниқланди.

ДХХ 400 минг доллар ва 4,1 млн. рублни ноқонуний тарзда хорижга олиб кетаётганларни қўлга олди (Видео)

Жумладан, 1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган “Ш.Б.” томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистон Республикасига олиб чиқилишининг олди олинди.

 

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган “Хонқўрғон” маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро “А.Э.” томонидан 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

 

Тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 млрд сўмдан зиёдни ташкил этади.

 

“Халқ сўзи” наширининг хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ