Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёлик ёшлар ўз жонига қасд қилишди

Куни кеча Қашқадарё вилоятида икки маротаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди. Ҳар икки вазиятда ҳам ҳодиса “қаҳрамонлар”и ёшлар...

7045views0replies
0

milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 1 ва 3 феврал кунларида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги И.Каримов кўчасидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари содир этилди. Ҳар икки вазиятда ҳам дарё бўйида жойлашган “Қашқадарё соҳили” сайлгоҳида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга сафарбар этилган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ёшлар келажагига бефарқ бўлмаган фуқароларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уларнинг ҳаётлари сақлаб қолинган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биринчи ҳолатда 1-феврал куни соат 15:10 ларда 2002 йилда туғилган фуқаро С.Р. оила аъзолари билан ўзаро зиддият туфайли кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган. Ўқувчи қиз хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Д.Жакбаров ва А.Қурбоновлар томонидан ўз вақтида қутқариб қолиниб, РШТЁИМ Қарши филиалига етказилган ва тиббий текширув ўтказилганда, унда ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.
Навбатдаги ҳолат эса биринчи вазиятдан кўра аянчлироқ. 3 феврал куни тахминан соат 14:50 ларда дарё қирғоғи олдида содир бўлган ўз жонига қасд қилиш ҳолатида 2000 йилда туғилган вақтинча ишсиз фуқаро А.Х. қўлида бўлган шиша синиғини ўзининг бўйин ва қорин соҳаларига санчиб олиб, ўзини дарёга ташлаган. Юз берган воқеани кўрган, 1990 йилда туғилган, Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Ш.Мирзоева дарҳол шу ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари О.Рахматов ва А.Усмоновларга хабар берган. Ўз ўрнида ҳарбий хизматчилар зудлик билан фуқаро А.Х. ни сувдан қутқариб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатганча, РШТЁИМ Қарши филиалига етказганлар. Тиббиёт ходимлари томонидан фуқаро А.Х га тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли даражада. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Хабарда айтилишича, ёшларни номақбул йўллардан қайтаришда ҳар биримиз маълум даражада ҳисса қўшмоғимиз даркор. Унутманг, ўз жонига қасд қилиш ‒ сўнгги чора эмас!
7045views0replies
0

Изоҳлар