Излаш
RUUZ

Сиёсат

ИИВ тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон ИИВнинг бир қатор ҳудудий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди.

2037views0replies
0

ИИВ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Каримов Жамшид Абдухакимович Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Каримов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.
Полковник Юнусметов Равшан Азадбекович Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Юнусметов ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Забиров Руслан Борисович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Забиров ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, ахборот-таҳлил бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.
Полковник Мусаев Улуғбек Исматович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У.Мусаев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 17-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2037views0replies
0

Изоҳлар